Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Мельбурнда эркаклар ўртасида Australian Open финали бўлиб ўтди. Унда жаҳоннинг биринчи рақамли ракеткаси, сербиялик Новак Жокович уч сет давом этган (2 соат) баҳсда турнирга иккинчи рақам остида сараланган испаниялик Рафаэл Надалдан устун келди – 6:3, 6:2, 6:3.
Шу тариқа, Жокович Австралия Очиқ чемпионати тарихида 7 марта чемпион бўлган ягона спортчига айланди. Бундан ташқари, Мельбурндаги ғалаба эвазига Новак «Катта дубулға» туркумидаги турнирларда қўлга киритган совринлари сонини 15тага етказиб, бу борада ҳам пешқадам бўлиб олди.