Валюта курслари 23/09/2024
$1 – 12729.83
UZS – 0.04%
€1 – 14207.76
UZS – -0.11%
₽1 – 137.46
UZS – 0.26%
Қидириш
Иқтисод 21/05/2019 Телекоммуникация объектларини қуриш учун UMSга ер участкалари аукционсиз берилади
Telekommunikatsiya ob'ektlarini qurish uchun UMSga yer uchastkalari auksionsiz beriladi

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Рақамли иқтисодиёт ва “Электрон ҳукумат” тизими инфратузилмаларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида Президент қарори қабул қилинди (2019 йил 18 май, ПҚ–4321).

Қарорга мувофиқ:

“UZINFOCOM”нинг  устав капиталидаги давлат улуши камида 51 фоизга оширилади;

кейинчалик “UZINFOCOM”даги давлат улуши “Universal Mobile System” (UMS) устав капиталини кўпайтириш ҳисобига ўтказилади.

“Электрон ҳукумат” ва рақамли иқтисодиёт доирасидаги идоравий ахборот тизимлари, маълумотлар базалари, дастурий маҳсулотларни жорий этиш бўйича қарорлар уларни амалга оширишнинг молиявий манбаларини аниқ кўрсатган ҳолда қабул қилинади.

UMS ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги харидларнинг техник топшириқларини фақат Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази билан келишган ҳолда амалга оширади.

Давлат органларига “Электрон ҳукумат” тизими доирасида ўз маълумотларини қайта ишлаш марказларини ташкил этиш ва қуриш тақиқланади.

UMS ўзига юкланган вазифалар доирасида 2022 йил 1 январгача четдан олиб кириладиган товарлар учун божхона тўловларидан озод этилади.

Телекоммуникация объектларини қуриш учун UMSга ер участкалари аукционсиз берилади.

Манба: Адлия вазирлигининг телеграмдаги “Ҳуқуқий ахборот” канали.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг