Telegram илк бор йилни фойда билан якунлади: 2024 йилда $540 миллион фойда кўрди — асосчининг юридик муаммолари
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2013 йилдаги ташкил топганидан бери илк марта Telegram мессенжери 2024 йилни $540 миллион фойда билан якунлади. Бу 2023 йилдаги $173 миллионлик зарардан сўнг компания ҳаётидаги муҳим бурилиш нуқтаси бўлди.
Компания даромади тўрт баробардан кўпроқ ўсиб, 2023 йилдаги $342 миллиондан 2024 йилда $1,4 миллиардга етди.
Даромад манбалари: обуналар, реклама ва криптовалюталар
Telegram’нинг 2024 йилдаги молиявий муваффақиятига бир нечта омиллар ҳисса қўшди:
Telegram Premium платная версиясига обуначилар сони уч баробар ошиб, 12 миллиондан ошди. Ҳар бир фойдаланувчи ойига тахминан $5 тўлайди.
Реклама даромадлари ҳам кескин ўсди. Бу, жумладан, Samsung каби йирик брендлар билан ҳамкорлик туфайли амалга ошди.
Криптовалюта соҳасидаги фаоллик: 2024 йилда Telegram Toncoin ва бошқа рақамли активларни юзлаб миллион долларлик миқдорда сотди. Бу компаниянинг молиявий барқарорлигига салмоқли таъсир кўрсатди.
Павел Дуровнинг юридик муаммолари
Молиявий ютуқларга қарамасдан, Telegram 2024 йилда жиддий юридик муаммоларга дуч келди.
2024 йил август ойида компания асосчиси ва бош директори Павел Дуров Францияда платформада ноқонуний контент — гиёҳванд моддалар тарқатилиши ва терроризм тарғиботи — устидан етарли назорат ўрнатилмагани сабабли қўлга олинди.
Арестдан сўнг Дуров €6 миллионлик кафолат асосида озод этилди, аммо унга Францияни тарк этиш таъқиқланган ва у ҳафтасига икки марта полицияда рўйхатдан ўтиши шарт.
Компаниянинг келажагига таъсири
Дуровнинг ҳуқуқий муаммолари Telegram’нинг 2026 йилга мўлжалланган IPO (биржага чиқиш) режалари юзасидан сармоядорлар ўртасида хавотир уйғотди.
Айрим инвесторлар компаниянинг аник бошқарув тузилмаси йўқлиги ва бир шахсга қаттиқ боғлиқлиги сабабли унинг барқарорлигига шубҳа билан қарамоқда.
Шу билан бирга, Telegram ўз сервисларини ривожлантиришда давом этмоқда. Хусусан:
Сунъий интеллект интеграцияси,
Контентдан даромад олиш имкониятларини кенгайтириш,
Контентни модерация қилиш тизимини такомиллаштириш ишлари олиб борилмоқда.
Бу ислоҳотлар платформанинг қонуний талабларга мос келиши ва фойдаланувчилар ишончини сақлаб қолиш мақсадида амалга оширилмоқда.