TBC Bank Голландиялик импакт-инвестор Triple Jumpдан 12,5 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ жалб қилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Мамлакатнинг энг йирик рақамли банки TBC Bank Голландиянинг Triple Jump инвестиция компаниясидан 12,5 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ жалб қилганини маълум қилди. Шу тариқа, банк молиялаштириш манбалари доирасини кенгайтирмоқда ва ўзининг янги маҳсулоти – кичик ва ўрта бизнес (КЎБ) сегментини кредитлаш хизматини жадал кенгайтириш орқали Ўзбекистонда молиявий хизматлардан фойдаланиш имкониятини кенгайтирмоқда.
Молиялаштириш икки фонд ўртасида тақсимланган: 5 миллион АҚШ доллари Triple Jumpънинг Global Gender-Smart Fund (GGSF) ҳисобидан, 7,5 миллион АҚШ доллари эса компаниянинг ASN Microkredietpoolъдан келади. Жамғармаларнинг мақсади ривожланаётган бозорларда масъулиятли молиявий хизматлардан фойдаланишни кенгайтиришдир, GGSF аёллар ва тадбиркор аёлларни қўллаб-қувватлашга ихтисослашган.
Жалб этилаётган маблағлар TBCъга Ўзбекистонда молиявий маҳсулотлардан фойдаланишдаги тенгсизликни камайтириш имконини беради. Рақамли банк, банк сектори томонидан анъанавий равишда эътиборсиз қолган гуруҳларга, биринчи навбатда аёлларга, шунингдек, аёллар бошчилигидаги корхоналарга кредитлар беради. Ушбу ташаббус TBCънинг рақамли молиявий хизматлардан янада адолатли фойдаланиш имконини бериш орқали одамлар ҳаётини осонлаштириш миссиясини акс эттиради.
Ника Курдиани, CEO TBC Uzbekistan: “Ушбу келишув Triple Jumpби лан ҳамкорлигимизни янада мустаҳкамлайди ва молиялаштириш манбаларимиз фаол диверсификация қилинаётган ҳамда маҳсулот қаторимиз кенгаяётган бир пайтда амалга оширилди. Бу келажакда кредит портфелимиздаги асосий сегментга айланиши керак бўлган кичик ва ўрта бизнесни кредитлашда иштирокимизни оширишга ёрдам беради. Биз асосий мақсадимиз — Ўзбекистон каби ривожланаётган бозорларда замонавий молиявий хизматлардан фойдаланиш имкониятларини ошириш ва миллий иқтисодиётнинг ўсишини рағбатлантириш сари интиляпмиз”.
Жарри Юнг, Triple Jump молия институтлари директори: “Биз TBC Bank билан ҳамкорликни мустаҳкамлашдан мамнунмиз ва банкнинг рақамли хизматлар мамлакатнинг барча аҳолиси учун очиқлигини таъминлашга қаратилган саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашга тайёрмиз. TBС Ўзбекистонда молиявий инклюзивликни ривожлантиришда аллақачон ажойиб натижаларга эришди ва бизнинг бошқарувимиз остидаги жамғармаларнинг инвестициялари банкка янада катта ижобий ўзгаришлар қилишда ёрдам беради, деб ҳисоблаймиз”.
Янги келишувни ҳисобга олган ҳолда, Triple Jump TBC олдидаги умумий мажбуриятлари 22,5 миллион АҚШ долларига етди. Аввалроқ, 2024 йил ноябрь ойида GGSF банк билан 10 миллион АҚШ доллари миқдорида қарзни молиялаштириш бўйича шартнома тузган эди. Бундан ташқари, худди шундай қарзни молиялаштириш шартномаси апрель ойида Швейтсариянинг Blue Orchard импакт-инвестори билан имзоланган бўлиб, унинг TBC олдидаги мажбуриятларининг умумий ҳажми 45 миллион АҚШ долларни ташкил этди. Банк фонд манбаларини диверсификация қилиш, барқарор ва узлуксиз ўсишни таъминлашга қаратилган узоқ муддатли стратегиясининг бир қисми сифатида улгуржи молиялаштиришни давом эттирмоқда.