Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 17/04/2019 ТАТУда Microsoft, Cisco, Oracle каби халқаро сертификатлар олиш мумкин бўлади
TATUda Microsoft, Cisco, Oracle kabi xalqaro sertifikatlar olish mumkin bo'ladi

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) - Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг катта ўқитувчиси Тоштемир Хўжақулов Москва шаҳрида бўлиб ўтган Халқаро «Oracle Academy Day» конференциясида қатнашди.

Конференция доирасида ТАТУ вакили Россия ҳамда Ўрта Осиё Oracle компанияси директори О.Жуков билан учрашиб, икки томонлама ҳамкорлик қилишга келишилди.

Шунингдек, дастурлаш тиллари ҳамда Microsoft, Cisco, Oracle ва бошқа компанияларнинг сертификатини олиш учун сертификатлаш маркази билан ҳам ҳамкорлик шартномаси тузилди.

Маълумот учун, «Oracle Academy» — АҚШнинг дастурий таъминот ишлаб чиқариш бўйича «Microsoft»дан кейинги 2-ўринда турадиган йирик компанияси бўлиб, компания курсларида дунёнинг 120 мамлакатида 3,5 миллион нафардан ортиқ талаба таълим олади. Бугунги кунда ТАТУда «Oracle Academy» лабараторияси фаолият кўрсатади.

Манба: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм канали.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг