Валюта курслари 14/03/2025
$1 – 12938.11
UZS – 0.14%
€1 – 14076.66
UZS – -0.18%
₽1 – 149.99
UZS – 0.31%
Қидириш
Иқтисод 14/03/2025 Татаристоннинг йирик иқтисодий зонаси "Алабуга" ва Миграция агентлиги ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди

Татаристоннинг йирик иқтисодий зонаси "Алабуга" ва Миграция агентлиги ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Миграция агентлиги раҳбарияти ушбу корхонада вақтинча меҳнат фаолиятини олиб бораётган ҳамюртларимиз билан учрашиб, уларнинг яшаш, овқатланиш ва меҳнат шароитларини ўрганди. Ҳозирда жамиятда 1150 нафар ўзбекистонлик фаолият олиб бормоқда.

Ўтказилган учрашувлар натижасида, иқтисодий жиҳатдан муҳим аҳамиятга эга бўлган "Алабуга" корхонаси ва Миграция агентлиги ўртасидаги келишувга кўра ўзбекистонлик мутахассислар учун қўшимча 10 минг бўш иш ўрнига талаб олинди.

Агентлик томонидан ушбу янги иш ўринлари борасидаги танлов ҳақида эълон жойлаштирилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг