Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Молия 02/02/2019 Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш қоидаларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилди
Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш қоидаларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ҳукумат қарори билан Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш қоидаларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилди.

Киритилган қўшимчага кўра, суғурта полиси суғурта шартномасига киритилган транспорт воситаларининг сонига тенг нусхада расмийлаштирилади.

Шунингдек, йўловчиларни ва уларнинг мол-мулкини автомобилда ташишни амалга оширадиган ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси уч ойдан бир йилгача муддатга тузилиши мумкин. Илгари бу турдаги суғурта шартномалари ҳам бир йил муддатга тузилган.

Манбаа: Адлия вазирлигининг телеграмдаги "Хуқуқий ахборот" канали

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг