Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – 2019-йилнинг 22-март куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Алишер Абдуалиев ТИВда Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2018-йил 29-30-ноябр кунлари Хоразм вилоятига қилган ташрифи чоғида берган топшириқларини хориждаги дипломатик ваколатхоналар томонидан бажарилишининг амалий жиҳатларига бағишланган йиғилиш ўтказди.
Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши, Ҳисоб палатаси, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, “Ўзкимёсаноат” АЖ вакиллари ва Хоразм вилояти ҳокимлиги раҳбарлари иштирок этди.
Мамлакатимизнинг Саудия Арабистони, Малайзия ва Туркманистондаги Элчилари видеоалоқа орқали Хоразм вилоятидаги хорижий капитал иштирокидаги ва замонавий технологиялар жалб қилинган аниқ инвестицион лойиҳалар бўйича ҳисобат бердилар.
Йиғилишда вилоятга тўғридан-тўғри инвестициялар оқимини ошириш ва бунинг учун зарур шароитларни яратиш истиқболлари ҳам муҳокама қилинди.
Манба: ТИВ расмий сайти.