Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Ўзбекистон 02/02/2016 Ташқи ишлар вазирлигида Бeларус элчиси қабул қилинди
Ташқи ишлар вазирлигида Бeларус элчиси қабул қилинди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016 йилнинг 2 феврал куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар Вазири Абдулазиз Камилов Беларус Республикаси Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Николай Клакевични қабул қилди.

Суҳбат давомида икки ва кўп томонлама шакллардаги алоқалар, жумладан Беларус кузатувчи давлат мақомига эга Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти доирасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Мулоқот чоғида Ўзбекистон-Беларус учрашувларининг жадвали ва кун тартиби ҳамда томонларни қизиқтирган бошқа масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг