Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Ташаббус бюджетининг иккинчи мавсуми ғолибларига 3,2 триллион сўм ажратилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 31 август куни “Очиқ бюджет” порталида “Ташаббусли бюджет” дастури доирасида 2025 йилнинг иккинчи мавсуми лойиҳалари бўйича овоз бериш якунланди.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги маълумотларига кўра, овоз бериш даврида мамлакат аҳолиси 11,13 миллиондан ортиқ овоз берган.
Кўриб чиқиш учун жами 22 263 та ташаббус тақдим этилган бўлиб, улардан 18 734 таси дастлабки саралашдан ўтган.
Овоз бериш натижасида жами 3,2 триллион сўмлик 2332 та лойиҳа ғолиб деб топилди.