Валюта курслари 08/01/2025
$1 – 12948.10
UZS – 0.14%
€1 – 13502.28
UZS – 0.84%
₽1 – 121.01
UZS – 0.06%
Қидириш
Туризм 04/01/2025 Тарих изидан: “Jibek joly” поезди Марказий Осиёни очмоқда

Тарих изидан: “Jibek joly” поезди Марказий Осиёни очмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Бугун, 4 январ куни Тошкент марказий темир йўл вокзалида Олмаотадан келган “Jibek joly” туристик темир йўл поездини тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбир ташкилотчилари сифатида Ўзбекистон Туризм қўмитаси, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ва “Қазақстан темiр жолы” АЖ чиқишди.

Туристик “Jibek joly” поезди иккинчи рейсини 2025 йилнинг 2-7 январ кунлари Олмаота— Туркистон — Тошкент — Самарқанд — Чимкент — Олмаота маршрути бўйича амалга оширди. Поезд чипталари туристик агентликлар орқали сотилди.

Маршрут Буюк Ипак йўли изидан ўтиб, Қозоғистон ва Ўзбекистоннинг асосий тарихий ва маданий диққатга сазовор жойларини ўз ичига олади. Дастур экскурсиялар, овқатланиш ва гидлар ҳамроҳлигидаги хизматларни ўз ичига олади.

Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида икки мамлакат туристик бизнес вакиллари ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш учун учрашувлар ўтказиш режалаштирилган. “Jibek joly” поезди Марказий Осиёда ички ва халқаро туризмни ривожлантиришга ёрдам беради.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг