Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Танзила Нарбаева велотрекда Буюртмачи - Соғлиқни сақлаш вазирлиги бирлашган қурилишлар дирекцияси раҳбари Ўткир Инонов томонидан олиб борилаётган қурилиш-монтаж ишлари ҳамда спортчиларга яратилаётган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди.
Ташриф давомида Танзила Нарбаева қурилиш-монтаж ишларидаги камчиликларни бартараф этиш юзасидан Буюртмачига тегишли кўрсатмалар берди. Шу билан бир қаторда велотрекнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, иқтидорли велоспортчиларни саралаш ва терма жамоаларга жалб этиш, уларнинг профессионал маҳоратини ошириш, ёш спортчиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш юзасидан бир қанча тавсиялар бериб ўтди.