Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 28/03/2019 “Таълим ва мутахассислик” ХХ халқаро кўргазмаси
“Таълим ва мутахассислик” ХХ халқаро кўргазмаси

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – АҚШ, Хитой, Германия, Франция, Япония, Швейцария каби 10 дан ортиқ ривожланган мамлакатларнинг ўқув дастурлари пойтахтимизда ўз ишини бошлаган XX “Таълим ва мутахассислик” халқаро кўргазмасида таклиф этилмоқда. Шунингдек,  унинг доирасида бандликка кўмаклашувчи марказлар, давлат ва нодавлат ташкилотлари, йирик компаниялар иштирокида бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ҳам ўтказилиши режалаштирилмоқда. Асосий мақсад етакчи университетларда мавжуд таълим йўналишлари билан ёшларни таништириш ва касб танлашга кўмаклашишдир.

28 – 30 март кунларига мўлжалланган кўргазмага ташриф буюрувичлар нафақат хорижий олий таълим муассасалари балки мамлакатимиз иститут ва университетлари таклиф этаётаган ўқув дастурлари билан ҳам танишиш имкониятига эга бўлишди. Унда асосан умумтаълим мактаб, касб-ҳунар колеж ва академик лицейларнинг ўқувчилари, абитуриентлар, талабалар яъни 14-25 ёшгача бўлган ўғил - қизлар иштирок этишмоқда.

Агарда йилиги минглаб ёшлар олий таълим муассасаларини тамомлаётганини инобатга олсак, ушбу кўргазма уларни иш билан таъминлаш ва ўқув жараёнларини хорижда давом эттириш учун яхши имкониятдир.  

Манба: Ўзбекистон ёшлар иттифоқи.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг