Валюта курслари 28/11/2024
$1 – 12848.38
UZS – 0.22%
€1 – 13512.64
UZS – 0.31%
₽1 – 120.07
UZS – -1.79%
Қидириш
Ўзбекистон 29/04/2022 Таълим бўйича глобал ҳамкорлик фонди (GPE) ҳомийлигида халқ таълими тизимда олиб борилаётган ислоҳотлар сарҳисоб қилиниб, таълимни ривожлантиришнинг 5 йилга мўлжалланган дастури ишлаб чиқилади
Таълим бўйича глобал ҳамкорлик фонди (GPE) ҳомийлигида халқ таълими тизимда олиб борилаётган ислоҳотлар сарҳисоб қилиниб, таълимни ривожлантиришнинг 5 йилга мўлжалланган дастури ишлаб чиқилади

Жорий йилнинг 5 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида «Халқ таълими соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижадорлиги» га бағишланган кенгайтирилган йиғилишда берилган топшириқлар ижросини таъминлаш ҳамда халқ таълими соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларни халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда амалга ошириш мақсадида 10 дан ортиқ халқаро ташкилотлар иштирокида юқори даражадаги учрашув ташкил этилмоқда.

Халқ таълими вазирлиги ва ЮНИСЕФ халқаро ташкилоти ҳамкорлигида ташкил этилаётган ушбу учрашувда халқ таълимини ривожлантириш стратегиясини белгилаш, унда халқаро ташкилотларнинг ўрни ва имкониятларини аниқлаш, Таълим бўйича глобал ҳамкорлик фонди (GPE) ҳомийлигида тизимда олиб борилаётган ислоҳотлар сарҳисоби ҳамда Халқ таълимини ривожлантиришнинг 5 йилга мўлжалланган дастурини ишлаб чиқиш бўйича ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинади. Бунда, мактабларда фаолият юритаётган ўқитувчиларнинг сифат таркибини яхшилаш ва улар учун узлуксиз методик ёрдам кўрсатиш вазифалари юклатилган А.Авлоний номидаги институти Халқ таълими вазирлиги ва халқаро ташкилотлар ҳамкорлигини самарали ташкил этишга масъул қилиб тайинлаш белгиланган.

Жорий йилнинг 29 апрель Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган тадбирда таълимга янги методикаларни жорий этиш, халқаро экспертларни жалб қилиш, таълим сифатини ошириш масалаларида халқаро ташкилотларни кенг жалб қилиш кўзда тутилди. 

Мазкур учрашувда Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки, Британия кенгаши, Америка кенгаши, UNESKO, UNISEF, JICA, KOICA каби халқаро ташкилотларнинг Ўзбекистондаги ваколатхоналари вакилларидан иборат жами 50 нафар иштирокчилар қатнашди.

Маълумот учун:

Таълим бўйича глобал ҳамкорлик фонди (Global Partnership in Education, GPE)

69 та ривожланаётган мамлакатларда мактабгача ҳамда халқ таълимини яхшилашга бағишланган ягона нуфузли халқаро ташкилот ҳисобланади.

GPE мақсади 21-асрга мос келадиган адолатли, инклюзив ва барқарор таълим тизимлари орқали таълим олиш учун имкониятларни, таълим натижаларини (ўқувчи билими, мактаб самарадорлиги) ва гендер тенгликни кенгайтиришдан иборатдир.

GPE 2002 йилда ташкил этилган ва қонуний равишда Жаҳон банки гуруҳига кирувчи мақсадли жамғарма ҳисобланади. GPE фаолияти 21 та ривожланган донор давлатлар, жумладан, Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилади.

2003 йилдан бери GPE 69 та ҳамкор давлатга умумий қиймати

5,7 миллиард АҚШ долларлик грантлар ажратган. GPE асосан мактабга бормаган болалар сони кўп бўлган ва мактабни тугатиш даражаси паст бўлган мамлакатларни қўллаб-қувватлайди. Бундан ташқари, GPE энг чекка ва ҳимоясиз болалар, жумладан, қизлар ва имконияти чекланган болаларни сифатли таълим билан қамраб олишга кўмаклашади. GPE маблағларининг деярли 50 фоизи инклюзив таълим йўналишига ажратилади.

Ўзбекистонда GPE грантлари учун ишончли вакиллар асосан Жаҳон банки ва UNICEF бўлган. Мазкур ташкилотда Ўзбекистон номидан Халқ таълими вазирлиги фаолият юритади. 

Ўзбекистон Шарқий Европа, Яқин Шарқ ва Марказий Осиё сайлов округига киради. Ҳар бир сайлов округидаги давлатлар икки йил муддатга Кенгаш аъзоси ва муқобил аъзо бўлиш учун мамлакатни сайлайди. Ўзбекистон 2021 йил апрелидан 2023 йил декабригача GPE Кенгашида Шарқий Эвропа, Яқин Шарқ ва Марказий Осиё сайлов округи вакили ҳисобланади. 2019 йилда ишончли вакил сифатида Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари GPE директорлар кенгаши аъзоси этиб тайинланган. 

Маълумот ўрнида: Ўзбекистондан Кенгаш аъзоси шу пайтгача GPE директорлар кенгашида бирор маротаба иштирок этмаган.

2013-2018 йилларда Ўзбекистон GPE грантлари орқали 49.9 млн. АҚШ доллари миқдорида молиявий ёрдам олган.

2019 йилда GPE Ўзбекистонга 2019-2023 йилларда таълим соҳасида амалга ошириладиган ислоҳотларга кўмаклашиш учун 10 млн. АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратган ҳамда халқаро молиявий институтлардан 30 млн. АҚШ долларидан кам бўлмаган имтиёзли кредитлар олиш имкониятини тақдим этган. Шу йили тасдиқланган талим секторини ривожлантириш Режасига асосан Жаҳон банки Ўзбекистонда мактабгача таълимни ривожлантириш учун қўшимча 60 млн. АҚШ доллари ажратган.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг