Валюта курслари 15/01/2025
$1 – 12971.00
UZS – -0.01%
€1 – 13308.25
UZS – 0.64%
₽1 – 126.04
UZS – -0.45%
Қидириш
Иқтисод 15/01/2025 “Такси” даги шаффофлик 6 трлн сўмлик айланмани кўрсатди

“Такси” даги шаффофлик 6 трлн сўмлик айланмани кўрсатди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2024 йил Ўзбекистонда такси бозорини легаллаштириш йўлидаги муҳим босқич бўлди. Солиқ қўмитаси ушбу соҳадаги шаффофликни таъминлаб, агрегаторлар интеграцияси орқали қонуний айланмани ўсишига ва яширин фаолият улушини камайишига эришди.

2024 йил якунларига кўра, 155 та такси агрегатори солиқ органлари ахборот тизимлари билан интеграция қилинган. Ўтган йили апрелда 6 та, августда 142 та эди.

Жами 320 млн марта йўловчи ташиш амалга оширилган. Йўловчи ташиш айланмаси 5,9 трлн сўмга етди. Шундан: 4,5 трлн сўм ёки 76,3% – нақд тўловлар, 1,4 трлн сўм ёки 23,7% – нақдсиз тўловлар.

Ўртача битта чек 18 456 сўмни ташкил этган (августда 18 000 сўм).

Агрегаторлар орқали йўловчи ташиш билан 498 мингга яқин ўзини ўзи банд қилган ҳайдовчилар шуғулланмоқда. Ҳайдовчиларнинг ярмидан кўпи (57%) 30-50 ёшда – 283 680 киши, 30 ёшгача – 179 245 киши (36%), 50 ёшдан катталар – 35 004 киши (7%).

Шундан аёл ҳайдовчилар сони деярли 4 баробарга ошган: ўтган йил бошида 1 053 нафар, йил охирига келиб 4 124 нафар аёл фаолият юритмоқда.

Йил давомида такси хизматини кўрсатган 4,7 мингга яқин ҳайдовчи 100 млн сўмдан ортиқ даромад олган. 23,1 минг ҳайдовчи – 50-100 млн сўм, 114,6 минг ҳайдовчи – 10-50 млн сўм, 63,5 минг ҳайдовчи – 5-10 млн сўм, 136,4 минг ҳайдовчи – 1-5 млн сўм, 155,5 минг ҳайдовчи – 1 млн сўмгача даромад олди.

Энг кўп фойдаланилаётган автомобиллар: Nexia – 17,8%, Cobalt – 16,9%, Lacetti – 13,9%. Электромобиллар эса 1,2%ини ташкил этади.

Автомобилларнинг ёши (ишлаб чиқарилган йилига асосланган): 1-3 йил – 10,4%, 3-5 йил – 9%, 5-10 йил – 23,6%, 10 йилдан ортиқ – 56,9%.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг