Валюта курслари 19/11/2024
$1 – 12825.01
UZS – 0.1%
€1 – 13552.19
UZS – 0.15%
₽1 – 128.62
UZS – 0.19%
Қидириш
Ўзбекистон 02/06/2023 Сув - оби ҳаёт!
Сув - оби ҳаёт!

Яқинда бўлиб ўтган йиғилишда Президент Шавкат Мирзиёев ўз сайловолди дастуридаги учинчи мақсад — сув ресурсларини тежаш ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш эканини таъкидлади.

2030-йилга қадар экин майдонларини тўлиқ сув тежайдиган технологияларга ўтказиш учун далаларга сув етказадиган объектлар фермер ва кластерлар бошқарувига берилади;

Сув етказиш тизимига Туркия, Испания, Хитой каби давлатлар тажрибаси кенг жорий қилинади;

Сув тежайдиган технологияни жорий қилган фермер ва деҳқонларни янада рағбатлантирилади.

2023 йилнинг 27-31 май кунлари сув хўжалиги тизимида меҳнат қилаётган бир гуруҳ хотин-қизлар ва фермер аёллар Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятларидаги бир қанча фермер хўжаликларида бўлиб, сувни тежайдиган технологияларни жорий этиш ҳамда иқлим ўзгаришига мослашиш борасидаги ишларнинг натижалари билан танишдилар.

Гуруҳ таркиби сув хўжалиги ташкилотларида ишлайдиган аёллардан ташкил топган бўлиб, улар аёлларнинг иқтисодий имкониятларини кенгайтиришда етакчиликнинг роли; иқлим ўзгариши ва гендер масалалари; мулоқот қилиш ва вақтни бошқаришнинг самарали усуллари; бизнесни режалаштириш ва молиявий саводхонликни ошириш йўллари; сувни тежайдиган технологияларни жорий этиш учун бериладиган имтиёзли кредитлар, давлат субсидиялари ва бошқа рағбатлар ҳамда уларни олиш учун аризани тўғри тайёрлаш каби масалалар бўйича тренерлар учун таълим олганлар. Натижада улар ўз ҳамкасблари, фермер аёллар ва қишлоқ аёллари учун юқоридаги мавзулар бўйича мустақил равишда тренинглар ўтказиш кўникмаларига эга бўлганлар.

Гуруҳнинг иккинчи қисми фермер аёллар бўлиб, улар лойиҳанинг гендерга доир турли масалаларга йўналтирилган тадбирларда иштирок этиш давомида сувни тежайдиган технологиялар ва улардан турли экинларни етиштиришда фойдаланишнинг афзалликлари ҳақида кўп маълумотларга эга бўлдилар. Натижада улар инновацион технологияларнинг турларидан бирини ўз фермер хўжалигида жорий этишга қарор қилишди. Бу осонмас, яна арзон ҳам эмас. Аёл киши учун эса бундай қадамни ташлаш учун ҳамма нарсани ўз кўзи билан кўриши, қўллари билан ушлаб кўриши ва қандай қийинчиликлар борлигини ҳамда уларни қандай енгиш мумкинлигини ўз қулоғи билан эшитиш керак.

Шундай қилиб, ушбу ўқув сафарининг яна бир мақсади фермер хўжаликлари ва томорқа ерларида СТТдан фойдаланиш бўйича амалий тажрибани янада оммалаштириш, шунингдек, иқлим ўзгаришига мослашиш имкониятлари билан танишишдир.

Танишув ташрифи доирасида бир гуруҳ хотин-қизлар Фарғона вилояти Олтиариқ туманидаги Санобар Ғофурова раҳбарлигидаги «Мафтуна Нурли Келажак» фермер хўжалигида бўлди. Бу кўп тармоқли оилавий хўжалик пахта ва ғалла етиштириш, шунингдек, чорвачилик билан шуғулланади. Уй бекаси томчилатиб суғориш тизими ўрнатилган иссиқхонани ва боғни фахр билан кўрсатиб, фермер хўжалиги томорқасида етиштирилган мевалар экспорт қилинаётганини айтди.

Наманган вилоятидаги Сайёра Ўринбоева раҳбарлигидаги томчилатиб суғориш тизими ўрнатилган “Шерали қизи Жумагул” фермер хўжалигида қизиқарли учрашув бўлиб ўтди. 2022 йили Сайёра Ўринбаева ўз фермерлик майдонида сувни тежайдиган суғориш тизимини жорий этишни режалаштирган фермер аёлларга амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида фермер аёллар ўртасида ўтказилган СТТни ўрнатиш танлови иштирокчиси бўлди. Танлов ғолиби бўлиб, трансформатор билан тақдирланди. Сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этишда кўмак олишга қаратилган фермер аёллар ўртасидаги ушбу танлов Лойиҳа томонидан Сув хўжалиги вазирлиги билан ҳамкорликда 2022 йил бошида ўтказилган эди.

Андижон вилоятидаги «Modern Green House» хўжалиги билан танишув меҳмонларда катта таассурот қолдирди. Ушбу фермер хўжалигида “NET HOUSE” усулида экспорт қилинадиган экинлар (малина, қулупнай, голубика, айсберг) етиштириш билан шуғулланади. Барча ўсимликлар томчилатиб суғориш усули билан суғорилади ва тўр чодирларида ўстирилади. Бундай хўжаликда етиштирилган резаворлар юқори қўшимча қийматга эга бўлиб, уларнинг барчасига жаҳон бозорида талаб катта.

Ушбу ўқув сафари иштирокчиларга фермер аёллар ўз ишларини қандай бошлаганлари, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш жараёнида қандай қийинчиликларга дуч келгани, СТТни жорий этиш ва ундан фойдаланиш жараёни қандай кечгани ҳақида зарур маълумотларни олиш имконини берди. Иштирокчилар СТТдан фойдаланишнинг афзалликлари/қийинчиликларини амалда кўришди, шунингдек, СРИБ принципларини илгари суриш орқали қандай натижаларга эришиш мумкинлигини билиб олдилар.

Ташриф давомида аёллар ўқув машғулотлари иқлим ўзгариши муаммолари ҳақидаги тасаввурларини қандай ўзгартиргани ҳамда оилаларида, жамоаларида, иш жойларида ва ҳ.к.з.ларда унинг таъсирини юмшатиш жараёнларида қандай иштирок этаётганликлари билан ўртоқлашдилар. Бу машғулотлар, шунингдек, уларга иқлим ўзгариши масалаларида аёлларнинг муҳим ўрнини тушунишларига ёрдам бериши ва атмосферага углерод чиқиндилари тарқалишини камайтириш тарафдори бўлишлари кутилмоқда.

«Namangan Flowers-2023» халқаро гуллар фестивалига ташриф ўқув сафарининг гўзал ва жуда ёқимли якуни бўлди.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг