Валюта курслари 28/11/2024
$1 – 12848.38
UZS – 0.22%
€1 – 13512.64
UZS – 0.31%
₽1 – 120.07
UZS – -1.79%
Қидириш
Иқтисод 09/12/2022 Сурхондарёда нархни асоссиз оширган АЁҚШга бензин етказиб бериш тўхтатилди
Сурхондарёда нархни асоссиз оширган АЁҚШга бензин етказиб бериш тўхтатилди

Ижтимоий тармоқларда Сурхондарёда вилоятидаги АЁҚШларда АИ-80 бензин 8 минг сўмдан сотилаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Ҳолат юзасидан Энергетика вазирлиги ҳузуридаги «Нефтгазинспекция» баёнот берди. 

Қайд этилишича, ҳолат ўрганилганда, Термиз шаҳридаги “ДОН” хусусий фирмасига тегишли АЁҚШ ҳақиқатан ҳам нархни асоссиз оширгани тасдиқланган.

«Бензин нархини сунъий равишда оширганлиги сабабли ушбу АЁҚШга автобензин етказиб бериш тўхтатиш юзасидан тегишли ташкилотларга кўрсатма берилди», — дейилади инспеция баёнотида.

 

 
 

 

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг