Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Сурхондарё вилояти Денов туманида мактаб директорининг ўринбосари 9-синф ўқувчи қизига нисбатан жинсий зўравонлик содир этганликда айбланмоқда, деб хабар беради Nemolchi.uz Telegram-канали.
Kun.uz нашрининг маълумотига кўра, жиноий ҳаракатлар бир йил давом этган. Қизнинг ота-оналари бу ҳақда 2024 йилнинг сентябрь ойида билиб қолишган ва дарҳол ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига мурожаат қилишган.
Айбланувчи қўлга олинган ва унга қарши жиноий иш қўзғатилган. Болалар ҳуқуқлари бўйича вакил воқеа фактларини тасдиқлаб, текширувларни шахсий назоратга олганини маълум қилган. Таъкидлаганидек, тергов ҳаракатлари вояга этмаганларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш инобатга олинган ҳолда олиб борилмоқда ва жабрланувчининг манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида ишнинг тафсилотлари ошкор қилинмайди.
Иш материаллари судга юборилган бўлиб, суд мажлислари ёпиқ тартибда ўтказилади. Болалар ҳуқуқлари бўйича вакил иш устидан қатъий назорат ўрнатилганини таъкидлаб, жабрланувчи қизнинг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳар томонлама ҳимоя қилинишини кафолатлади.