Валюта курслари 04/09/2025
$1 – 12374.55
UZS – -0.39%
€1 – 14425.01
UZS – -0.23%
₽1 – 153.13
UZS – -0.76%
Қидириш
Сурхондарё вилоятида аёл ва унинг янги туғилган фарзандига нисбатан зўравонлик ҳамда ноқонуний равишда ушлаб туриш ҳолати аниқланди

Сурхондарё вилоятида аёл ва унинг янги туғилган фарзандига нисбатан зўравонлик ҳамда ноқонуний равишда ушлаб туриш ҳолати аниқланди

Сурхондарё вилоятида аёл ва унинг янги туғилган фарзандига нисбатан зўравонлик ҳамда ноқонуний равишда ушлаб туриш ҳолати аниқланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилояти Узун туманида аёл ва унинг янги туғилган фарзандига нисбатан тазйиқ ва зўравонлик қўлланилгани ҳақида хабар тарқалди. Вилоят ички ишлар бошқармаси мазкур ҳолат юзасидан текширув ўтказилганини тасдиқлади.

Маълум бўлишича, жорий йилнинг 26 август куни Сурхондарё вилояти Узун туманидаги маҳаллаларнинг бирида номаълум аёл киши антисанитария ҳолатида хонадон эгалари томонидан молхонада мажбурий ушлаб турилганлиги ҳақида келиб тушган хабарга асосан, маҳалла профилактика инспектори томонидан зудлик билан воқеа жойига етиб бориб, хонадон эгаларини қаршилигига қарамасдан молхона эшигини бузиб, хонадон эгаси 1981 й.т. фуқаро Ш.А.нинг норасмий турмуш ўртоғи 1997 й.т. фуқаро Х.Г. ва унинг 5 ойлик ўғил фарзанди оғир шароитда мажбурлаб сақланиб келаётганлигини аниқлаб, жабрланувчиларни зудлик билан тиббиёт муассасасига жойлаштирилган.

Ҳолат ўрганилганда, хонадон эгаси фуқаро Ш.А., шу хонадонда яшовчи онаси ва яқин қариндошлари билан олдиндан тил бириктириб, норасмий турмуш ўртоғи фуқаро Х.Г.ни руҳий ҳолатидаги ўзгаришлари борлигидан (тилида нуқсони борлиги, фикрларини тўлиқ баён қилишга қийналиши) фойдаланиб бир неча ой давомида унга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ишлатиб, мажбурлаб, хонадон ичидаги молхонада яширин равишда сақлаб келишганлиги аниқ бўлган.

Ҳозирда жабрланувчи Х.Г. Узун тумани тиббиёт бирлашмаси жарроҳлик бўлимига, фарзанди эса туғруқ бўлимига даволаниш учун жойлаштирилиб, уларнинг соғлиғи билан боғлиқ вазият вилоят ижтимоий ҳимоя бошқармаси масъуллари томонидан алоҳида назоратга олинган.

Ҳолат юзасидан, Узун тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 126 прим 1-моддаси 7-қисми “а”, “е” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчилар Ш.А. ва унинг ишга алоқадор бўлган уч нафар яқин қариндошлари процессуал тартибда қамоққа олинган.

Жиноят иши Сурхондарё вилояти ИИБ томонидан қатъий назоратга олинган бўлиб, иш юзасидан барча тегишли суд-тиббиёт экспертизалари тайинланиб, тергов-процессуал ҳаракатлар олиб борилмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг