Валюта курслари 14/11/2024
$1 – 12808.03
UZS – 0.11%
€1 – 13612.37
UZS – 0.12%
₽1 – 130.15
UZS – -0.44%
Қидириш
Иқтисод 22/07/2016 Сурхондарё вилоятида 977,2 млрд. сўмлик ЯҲМ ишлаб чиқарилди
Сурхондарё вилоятида 977,2 млрд. сўмлик ЯҲМ ишлаб чиқарилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Сурхондарё вилоятида 2016-йилнинг биринчи ярим йиллигида 977,2 млрд. сўмлик ялпи ҳудудий маҳсулот ишлаб чиқарилди, ўсиш суръати 9,8 фоизни ташкил этди.

Ялпи ҳудудий маҳсулотда саноатнинг улуши 5,6, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш 6,8, қурилиш-монтаж ишлари 17,3, чакана савдо айланмаси 14,5, хизматлар ҳажми 16,2 фоизга ошди. Ишлаб чиқаришни техник ва технологик янгилаш, замонавий инфратузилмани шакллантириш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар натижасида ўзлаштирилган инвестициялар ҳажми 16,7, жумладан, хорижий инвестициялар 12,6 фоизга ўсиши таъминланди.

Вилоятнинг 2016 йилги инвестиция дастурига мувофиқ 215 миллиард сўмликдан зиёд 89, жумладан, хориж инвестицияси иштирокидаги 8 лойиҳа амалга оширилди, 1 минг 345 янги иш ўрни яратилди. Вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури асосида амалга оширилган 106,3 миллиард сўмлик 894 лойиҳа доирасида 5 минг 300 янги иш ўрни ташкил этилди.

Жорий йилнинг биринчи ярмида 883 янги кичик бизнес субъекти ташкил этилиб, ялпи ҳудудий маҳсулотда унинг улуши 62,7 фоизга етди. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш учун 388 миллиард сўм кредит маблағи ажратилиб, 26 мингдан ортиқ иш ўрни яратилди. Акциядорлик жамиятларининг учта давлат акциялари пакети, 45 давлат мулки объекти хусусий мулкдорларга сотилди. Шундан 31 таси тадбиркорларга 60 миллиард сўмлик инвестиция киритиш ва 1 минг 120 иш ўрни яратиш шарти билан ноль қийматда берилди.

Олти ойда вилоятда 52,9 миллион доллар қийматидаги маҳсулот ва хизматлар экспорт қилинди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг