Валюта курслари 18/11/2024
$1 – 12812.30
UZS – 0.1%
€1 – 13532.35
UZS – 0.49%
₽1 – 128.37
UZS – -0.5%
Қидириш
Ўзбекистон 29/07/2023 Суриядаги жангарилар сафига қўшилмоқчи бўлган шахсга нисбатан суд ҳукми ўқилди
Суриядаги жангарилар сафига қўшилмоқчи бўлган шахсга нисбатан суд ҳукми ўқилди

Андижон вилоятида яшовчи, 1993 й.т. И.У. 2021-2022 йилларда Туркиянинг Истанбул шаҳрида ишлаган даврида Суриядаги террористик ташкилот ёлловчиларининг таъсирига тушиб, уларнинг сафига бориб қўшилишни режа қилади.

Шу мақсадда И.У. бир неча бор Сурияга ўтишга уринади, лекин, турк чегарачилари бунга имкон бермайди. Аммо, навбатдаги уриниш вақтида у ҳарбийлар томонидан қўлга олиниб, Ўзбекистонга депортация қилинади.

Таъкидлаш лозимки, мазкур шахс доимий яшаш манзилига қайтиб келганидан кейин ҳам ижтимоий тармоқлар орқали террористик ташкилот аъзолари билан алоқада бўлади. 

Давлат хавфсизлик хизматининг Андижон вилояти бўйича Бошқармаси томонидан амалга оширилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида И.У.нинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди ва унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилди.

Жиноят ишлари бўйича Андижон шаҳар судининг ҳукмига кўра И.У. Жиноят Кодексининг 1552 ва 2442-моддалари билан айбдор деб топилиб, 8 йил 1 ой муддатга озодликдан махрум этилди.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг