Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Спорт 27/04/2019 Суннатилла Ўсаров Осиё чемпионатининг кумуш медали соҳиби бўлди
Sunnatilla O'sarov Osiyo chempionatining kumush medali sohibi bo'ldi

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Хитойнинг Нинбо шаҳрида оғир атлетика ўйича навбатдаги Осиё чемпонати бўлиб ўтмоқда. Токио Олимпиадасига қимматли рейтинг очколарини тақдим этувчи мазкур мусобақа ўзида қитъамизнинг кучли атлетларини жамлаган.

Бугун эркаклар ўртасида -102 килограмм вазн тоифасида беллашувлар ўтказилди. Мазкур йўналишда супачага чиққан вакилимиз Сунаттила Ўсаров даст кўтариш машқида 172 килограмм натижа билан кумуш медаль соҳибига айланди.

Афсуски, силтаб кўтариш машқида вакилимиздан омад бироз юз ўгиргди. Полвонимиз ушбу машқни 191 килограммли муваффақиятли уриниш билан бошлади, бироқ 2 ва 3-уринишларда 197 килограмм оғирликдаги тошни ўзига бўй сундира олмади. Агар уриниш кўнгилдагидек чиққанида атлетимиз икки кураш бўйича бронза медали соҳибига айланар эди. Ўсаров шу тариқа икки кураш бўйича тўртинчи ўринни эгаллади.

Манба: Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг