Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Молия 30/09/2016 Суғурталовчилар I ярим йилликда 347,66 млрд. сўм миқдорида мукофот йиғишди
Суғурталовчилар I ярим йилликда 347,66 млрд. сўм миқдорида мукофот йиғишди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистондаги суғурта компаниялари 2016-йилнинг I ярмида 347,66 млрд. сўм миқдорида мукофот йиғишди, бу эса 2015-йилнинг шу даврига нисбатан 37 фоизга кўпдир.

Ҳисобот даврида ихтиёрий суғарталаш бўйича мукофот ҳажми 239,573 млрд. сўмни ва мажбурий суғурта бўйича 108,09 млрд. сўмни ташкил этди.

Суғурта компанияси тўловлари 2016-йилнинг январь-июнь ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 21 фоизга ошди ва 68,68 млрд. сўмдан иборат бўлди. Ихтиёрий суғурта бўйича тўловлар 43,539 млрд. сўмдан ортиб кетди, мажбурий суғурта бўйича эса 25,146 млрд. сўмни ташкил этди.

Ўзбекистондаги суғурта компаниялари 2016-йилнинг I ярми якунлари бўйича 433,417 млрд. сўмдан иборат бўлди, бу эса ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 15 фоизга кўпдир.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг