Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 21/03/2019 Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институтига янги раҳбарият тайинланди
Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институтига янги раҳбарият тайинланди

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги Халқаро муносабатлар ахборот-таҳлил маркази раҳбари лавозимида фаолият юритган Элдор Тоҳирович Арипов Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директори лавозимига тайинланди.

Институт директорининг биринчи ўринбосари сифатида эса Ташқи ишлар вазирлиги қошидаги Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг ўқув ишлари бўйича проректори вазифасида ишлаган, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси сенатининг аъзоси Раҳмонқулов Мир-Акбар Ҳожиакбарович тайинланди.

Шунингдек, институт директорининг ўринбосарлари сифатида Нуруллаева Шафоат Файзуллаевна ҳамда Валиев Санжар Алимхоновичлар ҳам тайинландилар.

Институт директорининг маслахатчиси этиб, Зуфаров Фарҳодбек Шуҳратбекович тасдиқланди.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директори Владимир Норов 2019 йил 1 январдан Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби лавозимини эгаллагач, Ботир Турсунов директори вазифасини бажарувчи сифатида фаолият юритаётганди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти расмий сайти.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг