Станислав Сквирский payme тўлов хизмати бош директори этиб тайинланди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йил 23 май — Мамлакатимизнинг йирик тўлов хизматларидан бири ва TBC Uzbekistan финтеч экотизимининг муҳим қисми бўлган payme компаниясининг янги бош директори этиб Станислав Сквирский тайинланди.
Янги лавозимида Сквирский payme компаниясининг ривожланиш стратегиясини шакллантириш, янги хизматлар ва маҳсулотлар яратиш ҳамда жамоанинг операцион фаолиятини бошқариш учун масъул бўлади. У фаолиятини тўғридан-тўғри TBC Uzbekistan раҳбари Ника Курдиани бошқаруви остида олиб боради.
Тайинловга қадар Станислав payme молиявий маҳсулотлар департаменти директори бўлиб, П2П ўтказмалар, тўловлар, тўловларни мониторинг қилиш ҳамда ГовТечъни ўз ичига олувчи, экотизимнинг асосий йўналишларидан бири ҳисобланган даилй банкинғни бошқарган. Сквирский 2023 йилда TBC жамоасига қўшилган.
Ника Курдиани, СEО TBC Uzbekistan: «Станислав Сквирский Ўзбекистоннинг янги иқтисодиётини шакллантираётган ёш етакчилардан биридир. У рақамли бизнес хусусиятларини чуқур тушунади ва йирик молиявий технология компанияларида халқаро тажрибага эга. Ишончим комилки, Станислав бошчилигида payme бозор учун янада қулай ечимлар таклиф қилади ва мамлакат молия бозорини ривожлантиришда етакчилик қилишда давом этади».
Станислав Сквирский, СEО payme: «Мен учун бутун Ўзбекистон бўйлаб миллионлаб одамларнинг ишончини қозонган компанияни бошқариш катта шарафдир. paymeда барча қилаётган ишларимиз марказида мижозларимиз туради. Жамоамиз билан биргаликда молиявий хизматларни янада осонлаштириш, уларни ҳар бир фойдаланувчи учун қулайроқ, тушунарлироқ ва яқинроқ қилиш устида ишлашда давом этамиз. Ўзбекистон улкан рақамли салоҳиятга эга ва ишонамизки, энг қизиқарли воқеалар ҳали олдинда».
Станислав Тошкентда туғилиб ўсган. Унинг мутахассислиги янги маҳсулотлар ишлаб чиқиш ва ишга тушириш, бозор талабларига мослаштириш ҳамда бизнес жараёнларини кенгайтиришга қаратилган. У деярли йигирма йиллик иш тажрибасини хорижда, жумладан GE Money Bank (General Electric) вa Skybonds молиявий технология хизматида орттирган.