Валюта курслари 27/11/2024
$1 – 12820.47
UZS – 0.04%
€1 – 13470.47
UZS – 0.21%
₽1 – 122.26
UZS – -1.0%
Қидириш
Иқтисод 17/03/2019 Standard & Poor’s Ўзбекистон банк секторидаги хавф-хатарларга баҳо берди
Standard & Poor’s Ўзбекистон банк секторидаги хавф-хатарларга баҳо берди

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Standard & Poor’s халқаро рейтинг агентлиги 14 март куни эълон қилган ҳисоботида Ўзбекистон банк секторидаги хавф-хатарларга баҳо берди. Бу ҳақда S&P матбуот релизида сўз боради.

Банк секторидаги соҳалар ва мамлакатга алоқадор хатарларни (Banking Industry Country Risk Assessment — BICRA) баҳолаш методологиясига мувофиқ, Ўзбекистон банк сектори 8-гуруҳга мансуб (илгари -9-гуруҳ). Мазкур гуруҳдан Россия, Қозоғистон, Грузия, Арманистон, Озарбайжон, Кения, Тунис ва Аргентина ҳам ўрин олган. Январда S&P мамлакат иқтисодий хатарларига қўйилган баҳони кўриб чиқиб, уни «8"дан «7"га ўзгартирган эди.

Ушбу ўзгариш нархларнинг активлар билан алоқаси, шунингдек барқарор иқтисодий ўсиш ҳамда Ўзбекистоннинг бюджет ва ташқи иқтисодий кўрсаткичларининг юқорилиги билан асосланган эди.

«Ўзбекистон таққосланувчи мамлакатга нисбатан инфратузилмаси етарлича ривожланмаган ва фаровонлик даражаси юқори бўлмагани билан фарқланади: 2018 йилда ЯИМнинг аҳоли жон бошига улуши, ҳисоб-китобларга кўра, 1200 долларга яқинроқни ташкил этди. Шу билан бирга, тахмин қилишимизча, Ўзбекистонда даромадларнинг аҳоли жон бошига улуши соядаги иқтисодиёт кўлами кенглиги нуқтаи назардан юқорироқ бўлиши мумкин», — дейилади ҳисоботда.

S&P фикрича, қарор қабул қилиш бир неча сиёсий арбобларнинг қўлида экани давлат сиёсатининг олдиндан айта олинишига салбий таъсир кўрсатади.

Ижобий омиллар сифатида агентлик 2017 йилда валюта бозорининг либераллаштирилгани ҳамда Марказий банкнинг инфляцион босим ва иқтисодиётнинг долларлаштирилгани даражасини пасайтиришга қаратилган чора-тадбирларини санаб ўтди.

Агентлик Ўзбекистон ЯИМ ҳажми 2021−2022 йилларда хизмат кўрсатиш, қайта ишлаш саноати ва хом ашё секторидаги ўсишлар шарофати билан ўртача 5 фоизга ўсишини тахмин қилмоқда. Шу билан бирга, S&P мамлакат иқтисодиёти ҳамон давлат билан боғлиқ ташкилотлар фаолиятига боғлиқ эканини таъкидлаб ўтди.

«Мамлакатда иқтисодиётнинг очиқлигини ошириш, ишчи ўринларини яратиш ва рақобатбардошликни юксалтиришга қаратилган иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотлар олиб борилмоқда. Бироқ биз ислоҳотлар уч-беш йилдан кейингинаа иқтисодий ўсиш кўрсаткичларига сезиларли ижобий таъсир кўрсатишни бошлайди, дея тахмин қилаяпмиз», — дейилади ҳисоботда.

Агентлик экспертлари фикрича, давлат ҳамон бутун иқтисодиёт ва банк тизими устидан қаттиқ назоратни амалга оширмоқда.

Манба: Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг