Валюта курслари 24/12/2024
$1 – 12902.00
UZS – 0.07%
€1 – 13428.40
UZS – 0.31%
₽1 – 127.60
UZS – 1.3%
Қидириш
Иқтисод 20/06/2016 ССП ва Омбудсман ҳамкорлик тўғрисида шартнома имзолашди
ССП ва Омбудсман ҳамкорлик тўғрисида шартнома имзолашди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) ва Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан ташкил этилган «Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини таъминлаш ва хусусий мулкни муҳофаза қилиш соҳасида ижтимоий шерикликни ривожлантиришнинг долзарб масалалари» мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатлари, Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, ННТ ва ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Давра суҳбати чоғида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) ва Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ўртасида Ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланди. Ушбу Битимда меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ошириш, мазкур йўналишдаги қонунчилик ва давлат дастурлари ижроси устидан жамоат назоратини амалга ошириш жараёнларида ўзаро ҳамкорликда фаолият олиб бориш кўзда тутилган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг