Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Молия 28/07/2016 ССП ва ACAFI молиявий саводхонлик бўйича дастурни ишга туширдилар
ССП ва ACAFI молиявий саводхонлик бўйича дастурни ишга туширдилар
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси (ССП) халқаро донорлик институтлари ва ташкилотлари билан ҳамкорликда мунтазамлик асосда ССП кадрларининг малакасини оширишга қаратилган ўқув семинарлари ва курсларини ташкил этади ва ўтказади.

Шу муносабат билан Савдо-саноат палатаси Жаҳон Банки Гуруҳи молиялар ва бозорлар бўйича департаментининг Марказий Осиё в Озарбайжонда молиявий инфратузилмани мустаҳкамлаш бўйича лойиҳаси (ACAFI) ҳамкорлигида ССП тренерлари ва ходимларининг молиявий саводхонлигини ошириш бўйича дастурни ишлаб чиқдилар. ACAFI лойиҳаси Швейцария Ҳукуматининг ҳамкорлигида амалга оширилмоқда.

Мазкур дастурдан кўзланган мақсад ССП тренерлари ва ходимларининг молиявий саводхонлик масалалари бўйича малакасини ошириш, шунингдек кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик вакиллари учун тренинглар ўтказиш ҳамда маслаҳатлар бериш сифатини оширишдан иборатдир.

Ушбу тренинглар самараси ўлароқ ССП тренер ва ходимлари келгусида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик вакиллари учун мунтазамлик асосда тренинглар ўтказиши ва чуқурлаштирилган маслаҳатлар бериши мумкин бўлади, бу эса, ўз навбатида, мақсадли аудитория учун ўз молиявий саводхонлик даражасини ошириш ва молиявий ресурслардан фойдаланишга имкониятларни кенгайтиришда ўзининг ижобий таъсирини кўрсатади.

Шуни қайд этиш керакки, мазкур семинарлар 2016 йилнинг 27 июлидан 11 августига қадар Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё ва Андижон вилоятлари, шунингдек Тошкент шаҳрида ССПнинг қарийб 100 нафар тренер ва ходимларини жалб этган ҳолда ташкил этилади.

Якунида сертификатланган имтиҳонларни муваффақиятли топширган тингловчиларга мазкур тренингларни ўтаганлик бўйича сертификатлар берилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг