Валюта курслари 24/12/2024
$1 – 12902.00
UZS – 0.07%
€1 – 13428.40
UZS – 0.31%
₽1 – 127.60
UZS – 1.3%
Қидириш
Молия 27/06/2016 S&P Global Ratings “Капиталбанк” АТБнинг рейтингини кўтарди
S&P Global Ratings “Капиталбанк” АТБнинг рейтингини кўтарди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йилнинг 24-июнь куни Standard & Poor’s Global Ratings “Капиталбанк” АТБнинг рейтингини “B-/C” даражадан “B/B”даражагача кўтарди.

Агентликнинг қайд этишича, рейтингнинг кўтарилиши банк капитализацияси кўрсаткичларининг яхшиланиши билан боғлиқ. 2015-йил якунида асосий фаолиятдан келган даромаднинг юқорилиги сабабли, банкдаги капиталнинг етарлилик коэффициенти 4,2 фоизни ташкил қилди.

Агентликнинг прогнозига кўра, “Капиталбанк” АТБ капиталнинг етарлилик коэффициентини юқори даражада ушлаб тура олади. Коэффициент даражаси ҳам 4,0-4,5 фоиз атрофида бўлади (ўтган йили - 3,0-3,5 фоиз эди).

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг