Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 14/12/2017 Сооронбой Жээнбеков Шавкат Мирзиёевга «Данакер» орденини топширди
Сооронбой Жээнбеков Шавкат Мирзиёевга «Данакер» орденини топширди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Қирғизистон Республикаси собиқ президенти Алмазбек Атамбаев икки томонлама муносабатларни ривожлантириш йўлидаги улкан хизматлари учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни «Данакер» ордени билан мукофотлаган эди. Қирғизистоннинг олий мукофотларидан бўлган ушбу орден халқлар ўртасида тинчлик, дўстлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлашга, миллатлараро тотувликни сақлашга, илм-фанни ривожлантиришга, миллий маданиятларни яқинлаштириш ва бойитишга катта ҳисса қўшган инсонларга берилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Матбуот хизмати хабар берди.

Қирғизларда “Икки киши гуноҳкор бўлса, бир киши данакер” деган гап бор. Яъни икки киши ўртасидаги можарони ҳал этувчи бир киши бўлади. Давлатимиз раҳбарига бундай мукофот берилиши унинг Ўзбекистон-Қирғизистон муносабатларини равнақ топтириш, икки халқ ўртасидаги дўстона алоқаларни кенгайтириш йўлидаги хизматларининг юксак эътирофидир.

Кўксарой қароргоҳида Қирғизистон Республикаси Президенти Сооронбой Жээнбеков Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга «Данакер» орденини тантанали равишда топширди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг