Валюта курслари 15/11/2024
$1 – 12800.13
UZS – -0.06%
€1 – 13467.02
UZS – -1.07%
₽1 – 129.02
UZS – -0.87%
Қидириш
Ўзбекистон 05/01/2024 Соғлом турмуш тарзини таъминлаш ва барча ёшдаги инсонларнинг фаровонлигига кўмаклашиш бўйича эришган натижалар
Соғлом турмуш тарзини таъминлаш ва барча ёшдаги инсонларнинг фаровонлигига кўмаклашиш бўйича эришган натижалар

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари Ўзбекистон 2017-2022 йилларда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ)нинг Барқарор ривожланиш мақсадлари (БРМ)дан бири - «Соғлом турмуш тарзини таъминлаш ва барча ёшдаги инсонларнинг фаровонлигига кўмаклашиш» бўйича эришган натижаларини ўрганиб чиқди.

2030-йилгача БМТнинг Глобал кун тартибидаги Барқарор ривожланиш мақсадларини изчил амалга ошириш бўйича тизимли ишларни ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2030-йилгача 16 та Барқарор ривожланиш миллий мақсадлари ҳамда улар билан боғлиқ бўлган 125 та вазифа тасдиқланди.

«Соғлом турмуш тарзини таъминлаш ва барча ёшдаги инсонларнинг фаровонлигига кўмаклашиш» 16 та миллий мақсаднинг учинчиси бўлиб, у 13 та вазифа ҳамда 23 та кўрсаткичдан иборат. 

Таҳлил давомида қуйидаги асосий кўрсаткичлар бўйича юқори натижаларга эришилганлиги аниқланди:

-оналар ўлими коэффициенти тирик туғилган ҳар 100 000 чақалоққа 2017-йилда 21,0 коэффициентини ташкил этган бўлса, 2022-йилда 13,9 коэффициентини ташкил қилди ва ушбу кўрсаткич 5 йил давомида 51,0 фоизга яхшиланди.

-сил касаллиги билан касалланиш ҳолатлари ҳар 100 000 кишига 2017-2022 йилларда 44,9 коэффициентидан 35,3 коэффициентигача камайди ва 27,0 фоизга яхшиланди.

-гепатит «Б билан касалланиш ҳолатлари 2017-йилда ҳар 100 000 кишига 0,8 коэффициентини ташкил қилган бўлса, 2022-йилда 0,4 коэффициентини ташкил этди ва икки баробар камайди.

-ўз жонига қасд қилиш билан боғлиқ ўлим коэффициенти 2017-йилда ҳар 100 000 кишига 7,5 коэффициентини ташкил этганди. Бу кўрсаткич 2022-йилда 4,5 коэффициентигача пасайиб, 66,7 фоизга яхшиланди.

-ҳар 10 000 кишига тўғри келадиган тиббиёт ходимлари сони 2017-йилда 26,1 коэффициентини ташкил қилган бўлса, 2022-йилда 27,9 коэффициентига ошди ва 6,9 фоизга ижобий ўзгариш қайд этилди.

БРМнинг 3-мақсадини «Ўзбекистон – 2030» стратегияси билан ўзаро боғланган ҳолда амалга ошириш режалаштирилган бўлиб, жумладан қуйидаги мақсадли параметрларга эришиш кўзда тутилган:

- аёллар, гўдаклар ва беш ёшгача бўлган болалар орасида ўлим билан боғлиқ ҳолатларни 2 баробар камайтириш;

- туғруқ ўринлари сонини 35 фоиз ошириш;

- болалар орасида юқумли ва юқумли бўлмаган касалликларни 20 фоиз қисқартириш;

- онкологик касаллиги бор 120 минг нафар беморни даволаш билан тўлиқ қамраб олиш.

 

 
 

 

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг