Валюта курслари 18/11/2024
$1 – 12812.30
UZS – 0.1%
€1 – 13532.35
UZS – 0.49%
₽1 – 128.37
UZS – -0.5%
Қидириш
Ўзбекистон 02/12/2016 Содиқ Сафоев ва Лорд Шейх музокаралар ўтказишди
Содиқ Сафоев ва Лорд Шейх музокаралар ўтказишди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида Буюк Британия парламенти Лордлар палатаси аъзоси Муҳаммад Илтаф Шайх билан учрашув бўлди.

Олий Мажлис Сенатининг Ташқи сиёсат масалалари қўмитаси раиси С.Сафоев билан суҳбатда Ўзбекистон ва Буюк Британия ўртасидаги сиёсий, иқтисодий, маданий алоқалар ривожида мамлакатимизнинг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг хизматлари улкан экани қайд этилди, деб хабар беради ЎзА.

– Ўзбекистон мустақиллиги асосчиси Ислом Каримов мамлакатни ҳар томонлама ривожлантирди, бутун минтақада тинчлик ва хавфсизликни таъминлашга улкан ҳисса қўшди, – деди Муҳаммад Илтаф Шайх. – Мамлакатингиздаги тинчликпарвар сиёсат, иқтисодий тараққиёт изчил давом этишида Президент сайлови муҳим аҳамиятга эга. Учрашув ва суҳбатларимизда сайловчиларнинг ҳуқуқий маданияти, сиёсий жараёнлардан хабардорлиги ошгани яққол намоён бўлмоқда. Юксак масъулиятни ҳис этган Ўзбекистон халқи ўзига муносиб Президент сайлайди, деб ишонамиз.

Учрашувда мамлакатларимиз парламентлари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари хусусида сўз юритилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг