«У ўз манфаатлари учун бутун бошли вертикал порахўрлик тизимини яратиб, маҳаллийчиликка йўл қўйган, таъмагирлик йўли билан пул маблағларини ўзлаштирган. Тергов давомида Жўраев ҳеч нимани рад этмади», — дейилади хабарда.
Ушбу жиноятларнинг иштирокчилари сифатида, шунингдек, Самарқанд вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникация ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Ўткир Абдуллаев, қурилиш бўйича мутахассис Баҳодир Хўжақулов ва ҳоким ёрдамчиси Ботир Хўжақулов ҳам ҳибсга олинган.
Ҳокимиятда кўп квартирали уйларни қуришга рухсат бериш ва тадбиркорларга турар жой объектлар қурилиши учун ер майдонларини ажратишда катта миқдорда пора олиш тизими йўлга қўйилган.
Айбланувчилар эҳтиёт чораси сифатида ҳибсга олинган.