Собиқ бош прокурор Рашитжон Қодировга нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) --
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан собиқ бош прокурор Р.Х.Қодировга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165, 205, 210-моддалари билан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Матбуот хизмати хабар беради.
23 февраль куни Р.Х.Қодиров Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланди.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.