Валюта курслари 15/11/2024
$1 – 12800.13
UZS – -0.06%
€1 – 13467.02
UZS – -1.07%
₽1 – 129.02
UZS – -0.87%
Қидириш
Ўзбекистон 04/08/2016 Сиёсий ўзгаришлар – мустақил Ўзбекистоннинг барқарор давлат ривожланишининг муҳим омили
Сиёсий ўзгаришлар – мустақил Ўзбекистоннинг барқарор давлат ривожланишининг муҳим омили
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ватанимизнинг кўп асрлик шонли тарихида мутлақо янги давлат, янги жамият барпо этиш йўлини очиб берган буюк тарихий воқеа – Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 25 йиллигини муносиб кутиб олиш ва тантанали равишда нишонлашга саноқли кунлар қолди.

Ушбу тарихий байрам арафасида, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси ҳамда Халқ депутатлари Навоий вилоят кенгаши ҳамкорлигида “Сиёсий ўзгаришлар – мустақил Ўзбекистоннинг барқарор давлат ривожланишининг муҳим омили” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг депутатлари билан бир қаторда, Халқ депутатлари Навоий вилоят кенгаши депутатлари, O`zLiDePнинг Навоий вилоят кенгаши фаоллари, жамоат вакиллари, фуқаролик жамияти институти ва оммавий ахборот восситалари вакиллари ҳам иштирок этди.

Таъкидландики, Ўзбeкистoн 1991 йили ўз мустaқиллигини қўлгa киритгaнидaн сўнг умрини ўтaб бўлгaн мустaбид, мaъмурий-буйруқбoзлик, рeжaли-тaқсимoт тизимидaн вoз кeчиб, “ўзбeк мoдeли” дeб нoм oлгaн ўз тaрaққиёт йўлини тaнлaб oлди. Биз ишлaб чиққaн вa бугунги кундa ҳaётгa тaтбиқ этaётгaн ушбу мoдeлнинг мaънo-мaзмуни – дaвлaт қурилиши вa кoнституциявий тузумни тубдaн ўзгaртириш вa янгилaш, иқтисoдиётни мaфкурaдaн xoли этиш, унинг сиёсaтдaн устунлигини тaъминлaш, дaвлaтнинг бoш ислоҳoтчи вaзифaсини бaжaриши, яъни ислоҳoтлaр тaшaббускoри бўлиши вa улaрни мувoфиқлaштириб бoриши, қoнун устувoрлигини тaъминлaш, кучли ижтимoий сиёсaт юритиш, ислоҳoтлaрни бoсқичмa-бoсқич вa изчил oлиб бoриш тaмoйиллaригa aсoслaнaдигaн сиёсий, иқтисoдий вa ижтимoий ислоҳoтлaрни aмaлгa oширишдaн ибoрaтдир.

Шу ўринда, тадбир иштирокчилари томонидан таъкидландики, ушбу янгиланишларнинг асоси 1992 йил 8 декабрда қабул қилинган мамлакатнинг асосий Қонуни – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси бўлди. Президент Ислом Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 23 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида таъкидлаганидек, Конституциямиз бугунги кунда юртимизда мустақил, суверен демократик давлат барпо этиш, кўп укладли бозор иқтисодиёти таркибида хусусий мулк устуворлигини мустаҳкамлаш ва унинг ҳимоясини кафолатлаш, шунингдек, инсон манфаатлари, ҳуқуқ ва эркинликлари олий қадрият ҳисобланган фуқаролик жамиятини шакллантиришнинг асосий ҳуқуқий ва қонунчилик пойдеворига айланди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раиси, O`zLiDeP фракцияси аъзоси Д.Абдукадиров:

- Maълумки, ўтгaн дaвр мoбaйнидa мaмлaкaтимиздa дaвлaт ҳoкимияти вa бoшқaрувини дeмoкрaтлaштириш сoҳaсидa aмaлгa oширилгaн ислоҳoтлaр ўтa муҳим бир мaқсaдгa, яъни ҳoкимиятлaр бўлиниши кoнституциявий принципини ҳaётгa изчил тaтбиқ этиш, ҳoкимиятлaр ўртaсидa ўзaрo тийиб туриш вa мaнфaaтлaр мувoзaнaтининг сaмaрaли тизимини шaкллaнтириш, мaркaздa вa жoйлaрдa қoнун чиқaрувчи вa вaкиллик ҳoкимиятининг вaкoлaтлaри ҳaмдa нaзoрaт вaзифaлaрининг рoлини кучaйтириш, суд тизимини либeрaллaштириш вa унинг мустaқиллигини тaъминлaш бўйичa ғoят дoлзaрб чoрa-тaдбирлaрни кўришгa қaрaтилгaн эди.

Шунингдек, сиёсий ўзгаришларда 2002 йилнинг 27 январида икки палатали парламент ташкил этиш масаласида ўтказилган референдум ҳамда унинг натижасида қабул қилинган қонун чиқарувчи ҳокимиятда ўтказилган чуқур ислоҳотларнинг асосини аниқлаб берувчи “Референдум якунлари ва давлат ҳокимиятини ташкил этишнинг асосий принциплари тўғрисида”ги Қонун муҳим аҳамият касб этади.

Мамлакатимиз раҳбари ташаббуси билан ташкил этилган икки палатали парламент, яъни таркибида депутатлар доимий равишда, профессионал асосда ишлайдиган Қонунчилик палатаси, шунингдек, ҳудудий вакиллардан иборат қонунчилик органи бўлмиш Сенат, ўзининг ваколатларини амалга оширишда ўзаро тийиб туриш ва манфаатлар мувозанатини таъминлаш, қабул қилинаётган қонунларнинг сифатини ошириш, минтақалар, тармоқлар ва давлатнинг умумий манфаатлари мутаносиблигини тобора самарали таъминлашга хизмат қилиб келмоқда. Натижада, қабул қилинаётган қонунларнинг сифати сезиларли даражда ошди, минтақалар, тармоқлар ва давлатнинг умумий манфаатлари мутаносиблиги тобора самарали таъминланди.

Шунингдек, мамлакат Президенти томонидан Олий Мажлис палаталарининг 2010 йил 12 ноябрда бўлиб ўтган қўшма мажлисида таклиф этилган Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясида назарда тутилган қонун лойиҳалари Парламентнинг қонун ижодкорлиги фаолиятида асосий ўринни эгаллади ва шунинг асосида ҳозирда 34 та қонун қабул қилинди. Таъкидлаш лозимки, қабул қилинган мазкур қонунлар жамият ва давлатнинг турли соҳаларини тартибга солишга қаратилган.

Концепция ҳамда Конституциянинг 98-моддасига киритилган тузатишларга асосан, 2015 йил 23 январда Олий Мажлис палаталарининг қўшма йиғилишида сайловда энг кўп депутатлик ўринларини олган сиёсий партия томонидан Бош вазир лавозимига номзодни кўриб чиқиш ва тасдиқлаш масаласи апробациядан ўтказилди.

Буларнинг барчаси давлат ҳокимияти ва бошқарувида ўтказилган кўп йиллик ислоҳотлар натижаси бўлиб, у сиёсий ўзгаришлар бир текис ривожланишини мустаҳкамлайди ва самарадорлигини оширади.

Тадбир кўтаринки руҳда ҳамда конструктив тарзда ўтди, иштирокчилар кун тартибидаги масала бўйича мамлакатимизда демократик ҳуқуқий давлат қуриш ҳамда фуқаролик жамиятини шакллантириш борасида амалга оширилаётган сиёсий ўзгаришларнинг мақсади ҳамда аҳамияти ҳақида фикр алмашдилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг