Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 07/03/2019 Синовсиз нострификация қилинадиган хорижий олий таълим муассасалари рўйхати тасдиқланди
Синовсиз нострификация қилинадиган хорижий олий таълим муассасалари рўйхати тасдиқланди

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Ўзбекистонда ҳужжатлари тўғридан-тўғри нострификация қилинадиган нуфузли хорижий олий таълим муассасалари рўйхати тасдиқланди. Хусусан, вазирлик ва ҳамда Давлат инспекциясининг қўшма қарори билан халқаро тан олинган ташкилотларнинг олий таълим муассасалари рейтингида биринчи 1000 таликка киритилган олий таълим муассасаларининг рўйхати тасдиқланди.

Рўйхат қуйидаги халқаро ташкилотлари рейтинги асосида тузилди. Хусусан, ARWU — The Academic Ranking of world Universities, THE — Times Higher Education, QS — Quacquarelli Symonds World University Rankings. Рейтингда биринчи 1000 та ўринни эгаллаган олий таълим муассасалари битирувчиларининг таълим тўғрисидаги ҳужжатларини нострификациялаш тўғридан-тўғри махсус синовларсиз амалга оширилади.

Манба: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг телеграм канали.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг