Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Халқаро мода ҳафталиги Silk Uzbekistan Fashion Week мукофот жамғармаси $2 миллиондан $1 миллионгача камайтирилди.
Мазкур қарор Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган тегишли фармон асосида қабул қилинди.
Эслатиб ўтамиз, ушбу тадбирни ташкил этиш ташаббуси 2024 йил январь ойида давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган эди.
Silk Uzbekistan Fashion Week доирасида дунёдаги етакчи мода уйлари ўзбек ипагидан тайёрланган кийимлар яратиш бўйича беллашадилар.
Режага кўра, мазкур мода ҳафталиги мунтазам равишда ўтказилиб, ҳар икки йилда бир марта — май ойида ташкил этилиши мўлжалланган.