Валюта курслари 29/04/2025
$1 – 12948.10
UZS – -0.07%
€1 – 14696.09
UZS – -0.04%
₽1 – 156.93
UZS – 0.24%
Қидириш
Туризм 27/04/2025 Сичуан провинциясида “Хитойда Ўзбекистон туризм йили” тадбирлари бошланди

Сичуан провинциясида “Хитойда Ўзбекистон туризм йили” тадбирлари бошланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 25 апрель куни Хитойнинг Сичуан провинциясидаги Лешан шаҳрида "Хитойда Ўзбекистон туризм йили" тадбирлари дастури доирасида кўргазмалар ва роуд-шоулар бошланиб кетди.

ХI-Сичуан халқаро туризм кўргазмаси «SCITE»да Туризм қўмитаси делегацияси ҳамда Андижон, Наманган, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари вакиллари иштирок этмоқда.

Ўзбекистон ҳудудларининг сайёҳлик салоҳиятини кенг тарғиб қилиш мақсадида кўргазмада Андижон, Наманган, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларининг янги сайёҳлик йўналишлари намойиш этилмоқда.

Бундан ташқари, ташриф доирасида ХКП Сичуан провинцияси қўмитаси раисининг ўринбосари Оуян Цзэхуа билан учрашув ўтказилди. Томонлар сайёҳлар оқимини ўзаро кўпайтириш, кадрлар тайёрлаш, шунингдек, туризм соҳасида минтақалараро ҳамкорликни кенгайтириш бўйича қўшма чора-тадбирларни муҳокама қилдилар.

28 ва 30 апрель кунлари Чанша (Хунан провинцияси) ва Чунгчинг шаҳарларида ҳам сайёҳлик тақдимотлари бўлиб ўтади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг