Си Цзиньпин Ўзбекистонга Польшадан учиб келди. Хитой раҳбари Ўзбекистонга бўлган ўз ташрифини Бухоро вилоятидан бошлади.
Эслатиб ўтамиз, Хитой Халқ Республикаси раҳбари Си Цзиньпин 2016-йилнинг 21-24-июнь кунлари юртимизда бўлади ҳамда Тошкентда ўтадиган ШҲТнинг 16-саммитида иштирок этади.
Ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов ва Хитой Халқ Республикаси раҳбари Си Цзиньпин ўзаро музокаралар ўтказишади. Томонлар Ўзбекистон-Хитой муносабатларининг бугунги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари, минтақавий ва халқаро сиёсатдаги долзарб масалаларни муҳокама қилишади.
Хитой раҳбарининг таъкидлашича, Ўзбекистон Республикаси Хитой Халқ Республикасининг стратегик ҳамкори бўлиб, Буюк Ипак йўлидаги энг муҳим иқтисодий ҳамкордир.