Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) - Таиланднинг Бангкок шаҳри мезбонлик қилаётган бокс бўйича Осиё чемпионатида вакилларимиз ғалабали иштирокларини давом эттиришмоқда. Бироз аввал Шунқор Абдурасулов (-64 кг) ўзининг иккинчи жангини ўтказди.
Покистонлик Амир Масудга қарши кечган баҳс олиб борган вакилимиз мутлақ устунлигини намойиш этиб, мусобақанинг чорак финалига йўл олди. Таъкидлаш жоиз, айнан Шунқор кеча қитъа чемпионатида вакилларимиз орасида биринчи бўлиб рингга кўтарилган эди.
Манба: Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси.