Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатнинг янги мудофаа вазирини тайинлаш тўғрисидаги фармонни имзолади.
Ҳужжатга мувофиқ, Ўзбекистон Мудофаа вазирлигига Шуҳрат Халмухамедов раҳбар этиб тайинланди. Шу муносабат билан у мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Бош штаби бошлиғи лавозимидан озод этилди.
Шуҳрат Халмухамедов ушбу лавозимга Баходир Қурбановнинг ўрнига тайинланди. Баходир Қурбанов эса Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) раиси лавозимига ўтказилди.
ДХХнинг аввалги раҳбари Абдусалом Азизов эса Президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибияти ихтиёрига ўтказилди.