Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Ўзбекистон 30/08/2016 Шуҳрат Узаков Бош прокуратураси ҳузуридаги департамент бошлиғи лавозимига тайинланди
Шуҳрат Узаков Бош прокуратураси ҳузуридаги департамент бошлиғи лавозимига тайинланди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016-йил 26-августдаги Фармонига асосан, Шуҳрат Шарапович Узаков Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди.

Янги лавозимга тайинланиши муносабати билан Шуҳрат Шарапович Узаков эгаллаб турган Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар беради.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг