Валюта курслари 05/09/2025
$1 – 12437.15
UZS – 0.51%
€1 – 14480.57
UZS – 0.39%
₽1 – 153.34
UZS – 0.14%
Қидириш
Шпагачиларимиз жаҳон кубогида иштирок этишади
Шпагачиларимиз жаҳон кубогида иштирок этишади

Шпагачиларимиз жаҳон кубогида иштирок этишади

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – 19-25 март кунлари Хитойнинг Чэнду шаҳрида қиличбозликнинг шпага йўналиши бўйича аёллар ўртасида жаҳон кубоги бўлиб ўтади. Айни ушбу қуролда эркаклар ўртасидаги мусобақага эса Аргентинанинг Буэнос-Айрес шаҳри мезбонлик қилади.

Шахсий ва жамоавий йўналишда ўтказиладиган баҳсларда терма жамоамиз вакиллари ҳам иштирок этадилар. Вакилларимиз айни пайтда Москва вилоятида халқаро ўқув-йиғин машғулотида жаҳон кубогига қизғин ҳозирлик кўришмоқда. Терма жамоамизнинг ушбу мусобақаларда қатнашадиган таркиби қуйидагича:

Файзулла Алимов

Жавохир Нурматов

Роман Александров

Матвей Кремнев

Абдулвосид Насирдинов

Малика Ҳакимова

Вероника Рожкова.

Манба: Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг