Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Спорт 16/02/2019 Шоҳжаҳон Эргашев Майкл Фокс устидан ғалаба қозонди
Шоҳжаҳон Эргашев Майкл Фокс устидан ғалаба қозонди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Профессионал рингда мағлубиятсиз одимлаётган боксчимиз Шоҳжаҳон Эргашев бироз аввал АҚШнинг Канзас штатида фаолиятидаги 16-жангни якунлади. Миллий олимпия қўмитаси хабарига кўра, мазкур баҳсда ҳамюртимизга америкалик чарм қўлқоп устаси Майкл Фокс рақиблик қилди.

10 раундга мўлжалланган жанг тўлиқ давом этди. Баҳс ҳамюртимиз учун осон кечгани йўқ. Шундай бўлса-да, Шоҳжаҳон якунда очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонди.

Шу тариқа, 27 ёшли Шоҳжаҳон Эргашевнинг профессионал боксда ўтказган жанглари сони 16 тага етди. У жангларнинг барчасини (14 тасини нокаут эвазига) ўз фойдасига ҳал этган. Фокс эса фаолиятидаги илк мағлубиятни қабул қилиб олди. У бунгача 19 маротаба рингга кўтарилиб (5 та нокаут), жангларнинг барчасида ғалаба қозонганди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шоҳжаҳон Эргашевдан WBA International камари олиб қўйилган ҳақида хабар берилганди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг