Жанубий Кореянинг энг йирик банкларидан бирининг тақдим этган стипендияси талабаларга ўқиш учун харажатларнинг бир қисмини қоплаш имконини беради.
Қуйидаги талабалар “Shinhan” банкининг стипендиясига лойиқ деб топилдилар: биринчи босқич талабаси Нафиса Муҳиддинова, иккинчи босқич талабаси Бахтиёр Тожиев ва учинчи босқич талабаси Ильдар Эргашев.
IUT Ректори Сарвар Бабаходжаев қайд этди: “Тошкент шаҳридаги Инҳа университети маъмурияти Жанубий Кореянинг Ўзбекистондаги “Shinhan” банки ваколатхонасига бизнинг талабаларимизни қўллаб-қувватлагани учун миннатдорлик билдиради. Умид қиламизки, “Shinhan” банки ҳамда IUT ўртасидаги ҳамкорлик янада ривожланади ва томонлар ҳамкорликнинг янги йўналишлари бўйича ишлашади”.