Валюта курслари 10/01/2025
$1 – 12940.44
UZS – -0.17%
€1 – 13336.42
UZS – -0.31%
₽1 – 126.85
UZS – 2.56%
Қидириш
Ўзбекистон 11/01/2025 Шифокорлар икки ёшли қизчанинг ошқозонидан 135 та магнит шарчаларни олиб ташлашди

Шифокорлар икки ёшли қизчанинг ошқозонидан 135 та магнит шарчаларни олиб ташлашди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази шифокорлари икки ёшли Самиранинг ошқозонидан 135 та магнит шарчаларни муваффақиятли чиқаришди.

Фарғона вилоятидан бўлган кичкинтой қизалоқ магнит шарчалар билан ўйнаб, уларни аста-секин ютиб юборган. Натижада, улар ошқозонда икки қисмга йиғилиб, унинг ҳаёти учун жиддий хавф туғдирган.

Қизалоқ аввал Фарғона вилояти филиалига етказилган. Шифокорлар консерватив усулни қўллаб, қусиш орқали фақат 14 та магнитни чиқаришга муваффақ бўлишган.

Бироқ, ҳолати ёмонлашгани сабабли у Тошкентга юборилган ва бу ерда жарроҳлик амалиёти ўтказилган. Операция тўрт ярим соат давом этган.

Ҳозирги вақтда Самиранинг аҳволи барқарор бўлиб, у врачлар назоратида.

Операцияни тиббиёт фанлари доктори, профессор Ҳабибулла Окилов, шунингдек, РШТЁИМ мутахассислари Нозим Урмонов ва Дилмурод Сабиров ўтказишган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг