2023 йилда 400 нафардан кўпроқ шифокорлар Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази (РИОваБСИАТМ) базасида дипломдан сўнги таълим курсини ўтаб чиқди. Бунинг учун ташкил этилган 21 та ўқув курсидан 8 таси Ўзбекистон ҳудудларида ўтказилди.
Тиббиёт ходимларининг узлуксиз билимларини ошириш тизими мамлакатимиздаги соғлиқни сақлашнинг сифатини оширишнинг муҳим шартларидан бири саналади. Мамлакатимиз раҳбарияти томонидан соҳага қаратилган алоҳида эътиборини инобатга олиб, 2021 йилдан бошлаб мазкур Республика тиббиёт марказида Кадрлар тайёрлаш ва шифокорларнинг касбий малакасини узлуксиз ошириш бўлими ташкил этилди.
Жорий йилнинг ўзида бу ерда шифокорлар малакасини ошириш мавзусига бағишланган 4 та курснинг ўқув дастурлари ишлаб чиқилганди. Улар орасида «Илмий исботларга асосланган антенатал даволаш», «Тезкор акушерлик ёрдами» ва бошқалар ҳам бор. Дастурнинг умумий сони 11тани ташкил этади.
Умуман олганда бўлим олдида клиник ординаторларни тайёрлаш, шифокорларнинг дипломдан сўнги малакаси ни ошириш, миллий клиник протоколларни ишлаб чиқишда иштирок этиш вазифаси қўйилган.
Шунингдек, бўлим ўқув симуляцион-тренинг маркази каби бўлимни ҳам ўз ичига олади. Мазкур йўналишнинг шифокорлар кўникмаларини ошириш йўлидаги унумдорлигини инобатга олиб, бу йилнинг ўзида 6 та симулятор ва тренажерлар харид қилинган. Улар орасида «Интерфаол Пирогов столи», туғишга ёрдам симулятори, клиник ординатор ва бошқа дастурлар бўйича тестлар топшириш электрон тизими мавжуд.
Кундузги таълим билан биргаликда кўп сонли тиббиёт ходимларини қамраб олиш имконини берувчи таълимнинг дистанцион шаклидан
ҳам самарали фойдаланиб келиняпти. Жорий йилда видеоконференцалоқа (ВКА) шаклида 1 397 иштирокчини қамраб олган 16 та курс ўтказилди. Иштирокчиларнинг аксарияти, яъни 1 162 нафари мамлакатимиз ҳудудларидан эди.
Кадрлар тайёрлаш бўлими иштирокидаги РИОваБСИАТМнинг халқаро ҳамкорлиги ўтаётган йилда учта илмий-амалий тиббий форумлардаги иштирокини, шунингдек, ЖСТ ва ЮНФПА билан ҳамкорликдаги ишларни ўз ичига олди. Форумлардан бири Санкт-Петербургда, иккитаси Қозоғистонда ўтган. Хусусан, ЖСТ экспертлари акушерлик ва гинекология соҳасида клиник протоколларни ишлаб чиқиш жараёнларида иштирок этади. Шунингдек, ЮНФПА кўмагида хорижий клиник ординаторлар ва магистрлар иштирокидаги 2-Ёшлар илмий-амалий конференцияси ўтказилди. Мамлакатнинг барча ҳудудларидан 37 нафар тренерларни «Илмий исботларга асосланган антенатал даволаш» йўналишида тайёрлаш ЮНФПА билан ҳамкорликнинг муҳим натижаси бўлиб қолди. Булар бирламчи тиббий-санитар ёрдам муассасалари, хусусан, поликлинкалар мутахассислари. Улар энди ўз ҳамкасблари учун базавий тренерлар ҳисобланади. Улар ёрдамида ҳомиладор аёлларни поликлиника хизмати даражасида даволаш янги босқичма-босқич янги даражага кўтарилади.
Мутахассисларнинг касбий ҳаётидаги касбий ўқувнинг муҳимлигини инобатга олиб, «Катталарни ўқитишда замонавий ёндашув ва услублар» курси ташкил этилган. Катта ёшдаги одамларга таълим беришнинг самарасини оширадиган долзарб кўникмалар бўлим ходимлари орасидан 20 нафар мутахассисни, ҳамда шифокорлар малакасини ошириш курслари тренерларни ўқитиш саналади.