Валюта курслари 27/12/2024
$1 – 12920.48
UZS – -0.06%
€1 – 13436.01
UZS – -0.19%
₽1 – 130.17
UZS – 0.39%
Қидириш
Дунё 14/06/2016 ШҲТда ҳамкор мақомини олиш учун 5 та давлат ариза топширди
ШҲТда ҳамкор мақомини олиш учун 5 та давлат ариза топширди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти (ШҲТ)да ҳамкор мақомини олиш учун яна 5 та давлат расмий ариза билан мурожаат қилди. Бу ҳақда душанба куни журналистлар билан бўлиб ўтган учрашувда мазкур ташкилотнинг Бош котиби Рашид Алимов хабар берди.

Унинг маълум қилишича, ШҲТга аъзо бўлиш учун аризалар қуйидаги ҳудудлардан тушган: битта Шарқий Европа давлатидан, учта Яқин Шарқ давлатидан ва битта Жанубий-Шарқий Осиё давлатидан.

“Мен ҳозир ариза берган мамлакатларнинг номларини аниқ айтмайман, сабаби мазкур аризалар ҳозирда кўриб чиқилмоқда, лекин ариза берган давлатлар жойлашган ҳудудларни айтдим, менимча шунинг ўзи ҳам етарли”, - қўшимча қилди Бош вазир.

Унинг сўзларига кўра, аъзо бўлиш учун берилаётган аризаларнинг ўзидан ҳам ШҲТнинг халқаро майдондаги нуфузини кўрсатиб турибди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг