Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 18/09/2018 ШҲТ Миллий координаторлари кeнгаши йиғилиши бўлиб ўтди
ШҲТ Миллий координаторлари кeнгаши йиғилиши бўлиб ўтди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2018 йилнинг 14-17 сентябрь кунлари Пекин шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Миллий координаторлари кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Матбуот хизмати хабар беради.

Ўзбекистон, Ҳиндистон, Покистон, Россия, Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Хитойнинг ваколатли вакиллари 2018 йил октябрь ойида Душанбе шаҳрида бўлиб ўтадиган ШҲТга аъзо давлатлар Ҳукумат раҳбарлари (Бош вазирлар) кенгашининг бўлажак мажлисига тайёргарлик кўришнинг амалий жиҳатларини муҳокама қилдилар.

Учрашувда ташкилот жорий кун тартибининг бошқа масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг