Валюта курслари 05/12/2024
$1 – 12813.04
UZS – -0.1%
€1 – 13457.54
UZS – -0.27%
₽1 – 122.60
UZS – 1.34%
Қидириш
Туризм 24/06/2016 ШҲТ давлатлари туризм соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришади
ШҲТ давлатлари туризм соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Тошкент шаҳрида ШҲТ Саммити доирасида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг Туризм соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш бўйича дастури имзоланди.

Мазкур ҳужжат Қирғизистон Республикаси маданият, ахборот ва туризм вазири Алтинбек Максутов, Қозоғистон Республикаси инвестиция ва ривожланиш вазири ўринбосари Ерлан Хаиров, Хитой Халқ Республикаси Элчиси Сун Лижиэ,. Россия Федерацияси Туризм федерал агентлиги раҳбари ўринбосари Сергей Корнеев, Тожикистон Республикаси ташқи ишлар вазири Сирожиддин Аслов ҳамда “Ўзбектуризм” миллий компанияси раиси Фаррух Ризаев томонидан имзоланди Ҳужжатда белгиланганидек, сайёҳлик алманишинувини жадаллаштириш учун томонлар мавжуд маданий-тарихий ва иқтисодий алоқалар негизида умумий сайёҳлик ҳудудини шакллантириш мақсадида туризм соҳасида икки ва кўп томонлама шаклдаги тенг ҳуқуқли ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтиришга ҳаракат қиладилар. Дастур ижроси бўйича ҳамкорликни мувофиқлаштириш ШҲТга аъзо мамлакатлар туризм соҳасида ҳамкорлик масалалари бўйича Экспертлар ишчи гуруҳи томонидан амалга оширилади. Ушбу гуруҳ йиғилиши ҳар йили ўтказилиши белгиланган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг